Янгиликлар
Собиқ ходим фойдасига жами 6 656 034 сўмлик иш ҳақи ундириб берилди.
Вобкент туман адлия бўлими томонидан Вобкент туман Халач МФЙ Халач қишлоғида яшовчи фуқаро Ғаффоров Вали Ҳамроевичнинг Қоровулбозор туманидаги “Узпартаъминот” АЖдан 2019 йил май, июнь, июль ва август ойлари учун иш ҳақи ҳамда ишдан бўшаганидан сўнг якуний ҳисоб-китоб пулларини ундириш юзасидан юзасидан қилган мурожаати батафсил ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида мурожаат муаллифи В.Ғаффоров муқаддам Қоровулбозор туманидаги “UZPARTA’MINOT” акциядорлик жамиятида ишлаганлиги, унинг 2019 йил 26 августдаги ишдан бўшашни сўраб ёзган аризасига кўра у билан тузилган меҳнат шартномаси 2 ҳафталик муддат кутилмасдан бекор қилинганлиги, собиқ ходим В.Ғаффоровга у ишлаган даврлари (2019 йил май, июнь, июль ва август ойлари) учун иш ҳақлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин у билан якуний ҳисоб-китоб қилинмай, ҳозирги кунга қадар унга ушбу тўловлар тўланмасдан келинганлиги аниқланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддасида “Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ва белгиланган огоҳлантириш муддати давомида ходим берган аризани қайтариб олишга ҳақлилиги, шунингдек, огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт” деб, бундан ташқари Меҳнат кодексининг 154-моддасида Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, кўрсатиб ўтилган.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан Қоровулбозор туманидаги “UZPARTA’MINOT” АЖга қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва мурожаат муаллифининг тўланмай қолган жами 6 656 034 сўм иш ҳақи тўловлари тўлаттириб берилди.
ЗОҲИД ҲАЛИМОВ,
Вобкент туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси