Янгиликлар
Адлия аралашгач 28 нафар ишчи-ходимларнинг жами 138 700 000 миқдордаги таътил пуллари тўлаб берилди
Когон туман адлия бўлими томонидан Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва карантин шароитида қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар ҳамда карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари, ушбу вазиятда ҳар бир фуқаронинг карантин қоидаларига қатъий риоя этишини таъминлаш ҳамда давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилолар томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликка риоя этилиши, шунингдек, Когон тумани халқ таълими бўлими тизимида ишлаб келаётган ишчи-ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ўз вақтида тўланишида қонун талабларига риоя этилиши аҳволи мониторинг ўтказиш орқали ўрганилганда туман халқ таълими бўлими томонидан тумандаги умумтаълим мактабларида меҳнат қилиб келаётган 28 нафар ўқитувчи ва ишчи-ходимларнинг жами 138 700 000 миқдордаги ҳомиладорлик ва туғруқ таътили пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланган.
Жумладан, тумандаги 16-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Н.С. мактаб директорининг 2020 йил 1 апрелдаги 30-сонли буйруғига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилган бўлсада, ўрганиш кунига қадар 7 828 000 сўмлик нафақа пуллари тўлаб берилмаганлиги, шунингдек, тумандаги 10-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Д.Н. мактаб директорининг 2020 йил 3 апрелдаги 52-сонли буйруғига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқарилган бўлсада, ўрганиш кунига қадар 3 917 000 сўмлик нафақа пуллари тўлаб берилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 23-моддасида Бюджет тизими бюджетларининг иқтисодий белгилар бўйича харажатлари қуйидаги харажатлар гуруҳларини ўз ичига олиши яъни биринчи гуруҳ — иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, компенсация тўловлари ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, иккинчи гуруҳ — ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар, учинчи гуруҳ — капитал қўйилмалар (ривожланиш давлат дастурларида назарда тутилган аниқ йўналтирилган рўйхатларга мувофиқ), тўртинчи гуруҳ — бошқа харажатлар, харажатлар гуруҳлари бўйича аниқ моддалар бюджет таснифига мувофиқ белгиланиши кўрсатилган.
Мониторинг натижасига кўра, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиб, таъсир чора натижасида қарздорлик тўлиқ баратараф этилди ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган масъул ходим интизомий жавобгарликка тортилди.
ҲАБИБ ҚОРЁҒДИЕВ,
Когон туман адлия бўлими бошлиғи