Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Чекка ҳудудларда манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда



Бироқ шуни унутмаслик керакки барча фуқароларимиз ҳам интернетдан фойдаланмайди, айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг турмуш-тарзи, айниқса куз-қиш мавсумидаги кундалик муаммолари билан овора ва интернетдан фойдаланиш имконини бермайди. Шунга кўра, айни пайтда карантин тартиби босқичма-босқич юмшатилиши инобатга олиниб, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан карантин тартибларига риоя этган ҳолда маҳаллаларда хонадонма-хонадон айланиб, жойлардаги аҳолини ҳуқуқий маданияти даражаси, қонунларни тушуниш қобилиятини ошириш мақсадида манзилли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.


Жумладан, жорий йилнинг 20-26 август кунлари давомида адлия ходимлари томонидан Олот туманидаги Баёт ва Нуробод МФЙларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун, Қоракўл туманидаги Дўрман МФЙ ҳудудида жойлашган 99233-сонли ҳарбий қисмда МАДАД ННТ, Қоракўл ИИБ профилактика инспекторлари, ҳарбий қисм камандирлари билан ҳамкорликда, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига, Қоракўл туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Солур МФЙда, Бухоро вилоят Миллий Гвардия бошқармаси ва Ромитан туман ИИБ билан ҳамкорликда Ромитан туманидаги А.Навоий МФЙда, Шофиркон туманидаги Қалмақон ва Тинчлик МФЙларда, Ғиждувон туманидаги Гулистонобод ва Ф.Юнусов номли МФЙларда, Бухоро шаҳридаги Дилкушо ва А.Ғиждувоний МФЙларда, Бухоро туманидаги Работак ва Мустақиллик МФЙларда, Пешку туманидаги Садир МФЙ ҳудудларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.



Тарғибот тадбирларида охирги ойларда кўплаб фуқароларимиздаги боқимандалик кайфияти, меҳнатга муносабатнинг сустлашганлиги, фуқароларни судлар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги сансалорлик ҳолатлари, пенсия билан боғлиқ тушунмовчиликлар, уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмати ва соғлиқни сақлаш масалалари инобатга олинган ҳолда адлия ходимлари томонидан мазкур соҳалардаги қонунчиликлар юзасидан кўргазмали тарзда тарғибот ўтказилишига эътибор қаратилди.

БЕКЗОД НИШОНОВ,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи