Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Мурожаатларни онлайн тартибда қабул қилиш ўз самарасини бермоқда


Ҳаммамизга маълумки мамлакатимизда коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий қилинган чекловлар мобайнида адлия органлари ходимлари масофавий иш режимига ўтказилганлиги сабабли фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг мурожаатлари бошқарманинг Телеграмм мессенджеридаги бот орқали қабул қилиш йўлга қўйилди ва ҳозирги кунга қадар мазкур бот орқали фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келинмоқда. Ўрганилиши вақт талаб этиладиган мурожаатлар эса белгиланган тартибда кўриб чиқишга қабул қилиниб, адлия ходимлари томонидан ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 11 август куни Бухоро туманида яшовчи фуқаро Б.М. 1 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, ёлғиз она эканлигини, яшаб турган уй-жойи учун кредит тўлашини, айни пайтда ишсизлигини маълум қилиб, маҳалладан моддий ёрдам олиш учун ариза билан мурожаат қилганда, унга маҳалла томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасининг тегишли ижтимоий тармоқдаги канали орқали мурожаат қилган.

Мурожаат адлия ходимлари томонидан мурожаатчи иштирокида батафсил ўрганиб чиқилганда, унинг жорий йилнинг июль ойида моддий ёрдам ажратиш тўғрисида маҳаллага мурожаат қилганлигини, маҳалла раиси ўринбосари Т.Г томонидан аризани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом талабларига мувофиқ тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиш ва махсус комиссия муҳокамасига киритиш чоралари кўрилмаганлиги аниқланди.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласини ҳал этиш тўғрисида Бухоро туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдимнома киритилди ва Бухоро туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари жалб қилиниб, мурожаат МФЙда тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, махсус комиссия муҳокамасига киритилиши таъминланди ва жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб фуқарога моддий ёрдам ажратилиши бўйича далолатнома расмийлаштирилди.

БЕКЗОД НИШОНОВ,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи