Янгиликлар
Мустақиллик-энг улуғ неъмат!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг
29 йиллиги олдидан
Мустақил Республикамизнинг 29 йиллигини шод-у хуррамлик билан кутиб олиш арафасида бўлган халқимизнинг қалби қувончга тўлган. Гарчи, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус тарқалишини олдини олиш борасида айрим чекловлар жорий қилинган бўлсада, мамлакатимизда амалга оширилган ижтимоий, иқтисодий соҳасидаги ислоҳотлар, эришган ютуқларимиз дилимизга фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотмоқда.
Дарҳақиқат, мустақиллик бу халқнинг орзу-умидлари истаклари деб айтсак муболаға бўлмайди. Тарих зарварақларини варақласангиз, қанчадан қанча аждодларимиз озодлик, ҳурлик учун ўз жонларини қурбон қилдилар. Тарихни яхши билган инсонгина ўзлигини англаб етади. Ўтган йиллар давомида амалга оширилган бунёдкорлик, ички ва ташқи сиёсат борасида юртбошимизнинг амалга ошираётган ишлар ҳар бир миллат вакилини келажакка бўлган ишончини янада оширди. Қанчалик оғир шароит бўлмасин ўзбекнинг забардас ўғлони мархум биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзбек халнинг мустаҳкам қалқони бўлиб мамлакатимизни дунё сиёсатига олиб кирди. Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1990 йил 20 июнда кабул килинган Мустақиллик Декларацияси мустақиллик учун ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўтади. Кейинчалик ушбу Декларацияга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1991 йил 31 августда “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги Асослари тўғрисида” қонун қабул қилди. Мазкур қонун аждодлар интиқиб кутган, “ҳақ олинур берилмас” шиори остида курашган мустақиллигимизни ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб берди. Ушбу қонун замирида 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул килинди. Конституциянинг 1-моддасида “Ўзбекистон суверен демократик республика” деб ҳисобланиши қайд этиб қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси референдум орқали қабул қилиниб, мустақилликгимиз қонуний асосга эга бўлди. Жаҳон ҳамжамияти бу ҳақида босма ва электрон нашрларда бот-бот таъкидлаб, мустақиллигимизнинг асос бўлмиш Конституцияга юқори баҳо беришган. Жумладан, Скотт Ньютон (1999 йилдан бери Лондон университетида Марказий Осиё ҳуқуқ тизимлари бўйича дарс беради) 2017 йил Ҳуқуқшунослик соҳасига оид асарда Марказий Осиёнинг беш республикаси конституциялари биринчи марта қиёсий таҳлил қилиб, 1-бобда минтақадаги хилма-хил ва динамик конституциявий манзаранинг умумий кўриниши берилган. 2-бобда конституция негизида ҳам совет конституциявий тузуми ётиши батафсил кўриб чиқилган. 3-боб эса глобаллашув, неолиберализм ва яхши бошқарув (good governance) каби янги дунё тизимларининг Марказий Осиё давлатлари конституциявий тизимига таъсирига бағишланган. Қолган бешта бўлимда президентлар ва ҳукуматлар, парламентлар ва сайловлар, судлар ва ҳуқуқ-эркинликлар, жамият ва иқтисодиёт, маданият ва сиёсатчилар шаҳсияти конституциявий нуқтаи назардан бебаҳолигини билдирган.
Давлатимиз раҳбари қайта-қайта таъкидлаганидек, мустақилликни биз аввало хуқуқ деб тушунамиз. Шу маънода тарихан қисқа давр ичида мамлакатимиз тараккиётининг ҳуқуқий асослари, ҳалкаро меъёрларига тўла жавоб берадиган хуқуқий тизим яратилди. Мазкур ислоҳотларнинг барчаси халқ учун, зеро “Ислоҳотлар ислоҳотлар учун эмас-инсон манфаатлари учун” деган тамойил асосида мамлакатимизда инсон қадр-қиммати, шаъни, ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлигини кафолатлашга қаратилган қонунчилигимиз умуминсоний тамойиллар ва миллий қадриятлар асосида ривожлантирилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, истиқлолнинг хар йили фукароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминлаш, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигига эришиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлари айни пайтда ҳам тўхтаб қолган эмас, балки янада шиддат билан йилдан-йилга жадаллаштирилиб олидб борилмоқда, биз эса юрт ривожи учун масъулдорлигимизни унутмаслигимиз ва ўз ҳиссамизни қўшишимиз даркор!
Зеро, шу азиз ватан барчамизники ва биздан кейин келажак авлодники ҳисобланади.
САНЖАР РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Бухоро туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси