Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Фуқароларнинг манфаатида даъво аризалари киритилди


Жондор туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Б.Б., Б.Ю., О.Ш., Ш.О.лар томонидан туман адлия бўлимига мурожаат келиб тушиб, Россияга кетиш мақсадида авиакассадан авиабилет сотиб олишганлигини, бироқ пандемия сабабли ушбу авиабилетларни қайтариб, пулларини олишда амалий ёрдам сўраганлар.

Мурожаат адлия ходимлари томонидан батафсил ўрганиб чиқилганда, мурожаатчилар жорий йилнинг 7 март куни Бухоро шаҳридаги "Хушвақт туризм" МЧЖга қарашли авиакассадан URAL AIRLINES авиакомпаниясининг Ургенч-Санк Петербург йўналиши бўйича 22.03.2020 йилдаги рейсига авиабилет сотиб олинганлиги, бироқ пандемия муносабати билан авиакомпания томонидан хизмат кўрсатилмаганлиги, фуқаролар авиабилет учун тўланган пулларини қайтариб сўраб мурожаат қилганда, "Хушвақт туризм" МЧЖ сотиб олинган билетлар бошқа шахсга расмийлаштириб берилгач, ўша шахснинг пули эвазига қайтарилиши мумкинлиги маълум қилинганлиги аниқланган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш Қоидалари"нинг 60-бандига асосан бажарилмаган ташиш участкаси учун, пул қайтарилиши билан, йиғимлар олинмаган ҳолда, чиптанинг мажбурий қайтарилишини таъминлаши кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддасига асосан Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, у судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Даъволар, агар қонунларда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жавобгар, истеъмолчи жойлашган ердаги ёки зарар етказилган жойдаги судга тақдим этилади деб белгилаб ўтилган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 25 август куни Жондор туман адлия бўлими томонидан ФИБ Ромитан туманлараро судига фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, жавобгар "Хушвақт туризм" МЧЖдан авиабилет пулини ундириш тўғрисида даъво аризалари киритилиши таъминланди.

УМИД ШЕРОВ,
Жондор туман адлия бўлими бошлиғи