Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом тасдиқланди


Ҳукумат қарори (500-сон, 24.08.2020 й.) билан Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 Низомга мувофиқ, ваколатли иқтисодий оператор (оператор) – божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ва гувоҳнома олган юридик шахслар ҳисобланади.

 Юридик шахс ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун Давлат божхона қўмитасига (Қўмита) ёзма ариза тақдим этади.

 Ариза 30 иш куни ичида кўриб чиқилади.

 Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

 Оператор реестрга киритилган кундан эътиборан гувоҳнома турлари бўйича махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Давлат божхона хизмати органлари айрим операторларга қайд этилган фаолиятни амалга ошириш учун бошқа имтиёзли шароитлар яратишга ҳақли эмас.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари операторлар бўлолмайди.