Янгиликлар
Карантин даври мобайнида қонун ҳужжатларининг ижроси мониторинг қилинди
Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва карантин шароитида қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар ҳамда карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари, ушбу вазиятда ҳар бир фуқаронинг карантин қоидаларига қатъий риоя этишини таъминлаш ҳамда ушбу шароитда давлат органлари , корхона, муассаса ва ташкилолар томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман(шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қатор ташкилотларда мониторинг ишлари амалга оширилди.
Жумладан, вилоятдаги жами маҳаллаларнинг 118 тасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сонли Фармон талабларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2013 йилдаги 44-сонли “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи мониторинг қилинганда нафақа пулларини тўланиши масаласида айрим қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва тегишли ташкилотларга жами 8 та тақдимнома, 24 та огоҳнома киритилган ҳамда 3 нафар айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши таъминланган, шунингдек, жами 15 та фуқароларга тайинланган нафақа пуллари тўхтатилганлиги(тўланмаганлиги) аниқланиб, жами 15 нафар фуқаронинг нафақалари тўланиши таъминланиб, бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Хусусан, Ғиждувон туман адлия бўлими томонидан ўтказилган мониторинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонининг 2-бандида жорий йилнинг март — июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилиши белгиланган бўлсада, тумандаги “Мазраган” МФЙ томонидан фуқаролар Г.Т. ва Р.А.ларга моддий ёрдамни тўлаш муддати давом эттирилмасдан тўлов амалга оширилмаганлиги аниқланиб, туман адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома натижасида, ушбу фуқароларга нисбатан нафақа тўланиши давом эттирилган.
Шунингдек,Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан Бунёдкор МФЙда 2020 йил март ва апрель ойларида жами: 6 нафар фуқароларнинг март ойида тугайдиган фуқаролар нафақа пуллари жорий йилнинг апрель ойи тўлов қайдномасига киритилмаганлиги аниқланланиб, киритилган огоҳнома натижасида фуқароларнинг нафақа пуллари тўланиши давом эттирилган.
Шу билан бирга, шаҳардаги Турки Жанди МФЙда жорий йил март ойида муддати тугаган Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро М.Т.нинг фарзанди 14.04.2018 йилда туғилган, вояга етмаган О.Ф.нинг 2 ёшга тўлиши ва Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Г.Ш.нинг фарзанди 08.04.2018 йилда туғилган, вояга етмаган И.Ш.нинг 2 ёшга тўлиши муносабати билан тайинланган 2 ёшгача нафақалари муддати узайтирилмаганлиги аниқланиб, шаҳар адлия бўлими томонидан киритилган огоҳнома натижасида фуқароларнинг нафақа пуллари тўланиши давом эттирилган.
Бундан ташқари, Вобкент туман адлия бўлими томонидан ўтказилган мониторинг натижасида тумандаги “Ғарибшоҳ” МФЙда фуқаро Л.А.га тайинланган моддий ёрдам пуллари 5 ой муддатга тайинланганлиги аниқланиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида киритилган тақдимнома натижасида ушбу фуқаронинг ҳуқуқлари тикланиб, нафақа муддати 6 ойгача узайтирилиши таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 28.03.2020 йилда 3227-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги ва Адлия вазирлиги томонидан 28.03.2020 йилда 3228-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи вилоятдаги жами 144 та муассаса, ташкилот ва корхоналарда мониторинг қилинганда 44 та мактабгача таълим, 2 та халқ таълими бўлими, 45 мактаб, 62 та корхона ва ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан низом талабларига риоя қилинмасдан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, жами 71 та таъсир чораси жумладан, 58 та тақдимнома, 7 та маъмурий таклиф ва баённома, 4 та огоҳнома ва 2 та даъво аризаси киритилган.
Киритилган таъсир чоралар натижасида жами 315 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.
Бинобарин, Ромитан туман адлия бўлими томонидан тумандаги Ахборот кутубхона ресурс маркази раҳбарияти карантин даврида 11 нафар ходимларга ўз ҳисобидан меҳнат таътили олишини талаб қилаётганидан норози бўлиб қилган мурожаатлари бўлим томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадиди марказга 27.04.2020 йилда 20-26/3/62-сонли тақдимнома киритилиб, натижада Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда 3227-сон ва 3228-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи асосида тасдиқланган Низом талаблари асосида 7 нафар ходимга йиллик меҳнат таътили, 2 нафар ходимга масофавий иш усулида ва 2 нафар ходимга қисқартилган иш вақти асосида ишлашга рухсат берилди.
Мазкур мақола орқали кимнидир айблаш фикридан йироқмиз, аксинча карантин вақтида давлат органлари ва ташкилотларини қонун устуворлигига қатъий риоя этишларини даъват этиш ва оғир вазиятда қолган фуқароларнинг моддий аҳволини янада яхшилашни, фуқароларни қонунга ҳамда адолатга бўлган ишонч туйғусини янада шакллантиришдан иборатдир.
ТУЙҒУН АЗИМОВ,
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи