Янгиликлар
Бухоро вилояти юридик техникуми қуйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида ЭЪЛОН қилади
Бухоро вилоят юридик техникумидаги бўш иш ўринлари
Ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси
Номзодга қўйилган талаб: Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Инглиз тили фани ўқитувчиси
Номзодга қўйилган талаб: Олий маълумотли, “СЕFR”,“IELTS” сертификатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Мазкур бўш иш ўринлари учун танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни топширади.
танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;
номзоднинг паспорт нусхаси;
иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
диплом (дипломдан кўчирма)нинг асл нусхаси;
сўровнома;
таржимаи ҳол;
3х4 см 2 дона фотосурат;
фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2020 йил 22 сентябргача Бухоро вилояти юридик техникуми Кадрлар бўлимига топширишлари керак.
Маълумот учун телефон : (0-365) 223-72-22, (0-365) 221-21-82