“Озиқ-овқат саноати соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (581-сон, 23.09.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, қуйидагилар:
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК таркибидаги ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига;
“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ устав капиталларидаги “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК улуши Молия вазирлигига бепул ўтказилди.
2021 йил 1 мартга қадар Агентликка ўтказилаётган ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари оммавий савдоларга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарори (https://t.me/huquqiyaxborot/8047) билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилган.