Янгиликлар
Бухоро вилояти юридик техникумига ўқишга кириши учун саралаш имтихони бўлиб ўтмоқда.
Бухоро вилояти юридик техникумига ўқишга кириши учун саралаш имтихони бўлиб ўтмоқда.
Айни пайтда Бухоро шаҳридаги "Дилкушо" теннис спорти мажмуасида Бухоро вилояти юридик техникумига ўқишга кириш учун саралаш имтиҳони бўлиб ўтмоқда.
Саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудга киришда дастлаб талабгорнинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинди. Шунингдек, имтиҳон жараёнлари видео кузатув остида тўлиқ ёзиб олинган ҳолда амалга оширилмоқда.
Маълумот ўрнида Бухоро вилояти юридик техникумига ўқишга кириш учун 1000 нафарга яқин талабгор ҳужжат топширган бўлиб, жорий ўқув йилида юридик техникум томонидан жами 324 нафар абитуриентни ўқишга қабул қилиш, шундан энг яхши натижа кўрсатган 24 нафар талабгорни грант асосида ўқитилиши режалаштирилган.
Каналга уланиш