Янгиликлар
13
“Коррупция - жамият кушандаси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Ромитан туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 7 октябрь куни тумандаги 41-ИДУМда ўқувчи ёшлар ва педагог ходимлар учун коррупциядан холи жамият барпо этиш, ёшларни коррупцияга муросасиз равишда тарбиялаш мақсадида “Коррупция - жамият кушандаси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ромитан туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси М.Ҳамдамов томонидан коррупция иллатининг салбий оқибатлари, соҳага оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва мамлакатда коррупцияга барҳам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилинди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли ҳуқуқий жавоблар олишди.