Янгиликлар
“Давлат тилида иш юритиш, ижро интизоми, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Бухоро давлат университетида факультет деканлари ва кафедра мудирлари учун “Давлат тилида иш юритиш, ижро интизоми, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Бекзод Нишонов, вилоят ҳокимлиги аппарати бошмутахассиси Ў.Қўшшаев ва ўқув услубий бошқарма бошлиғи Р,Жумаевлар томонидан иштирокчиларга давлат идораларида ижро интизомини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий асос ва меъёрлари, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг мазмун моҳияти хусусида маърузалар қилинди.
Тадбир якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар борасида ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли ҳуқуқий жавоблар олишди.