Янгиликлар
Аҳоли муаммоларига ечим изланмоқда
«Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир». Ана шу мақсадда ҳаракат қилаётган адлия идоралари бугун ўз йўлини инсон манфаатларига астойдил қаратган бўлиб, уйма-уй юриш давомида аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ҳамда муаммоларига биргаликда ечим излаш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан уйма-уй юриш давомида Қоракўл туман, Мирзақалъа маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Чўлиевнинг катталар ногиронлик аравачаси билан таъминлаш юзасидан қилган мурожаати туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди.