Янгиликлар
Адлия вазири Русланбек Давлетов фуқаролар билан ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ўтказади
Адлия вазири Русланбек Давлетов илк бора Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” (https://www.facebook.com/groups/649483048588031) гуруҳида фуқаролар билан ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ўтказади.
Мулоқот 2020 йил 25 ноябрь куни соат 11:00 да бошланади, у вазирликнинг Youtubeдаги саҳифасида (https://www.youtube.com/c/adliya) тўғридан-тўғри узатилади.
Саволларни олдиндан Facebook ижтимоий тармоғидаги Adliya maslahatchisi/Консультант (https://www.facebook.com/adliyamaslahatchisi)саҳифасига ёки телеграмдаги @adliyaga_savolbotга юбориш мумкинлигини маълум қиламиз.