"Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида ишчи гуруҳ томонидан Қоравулбозор туманидаги Тинчлик маҳалласида уйма-уй юриш орқали тадбирлари давомида Бобур кўчаси 40/1-уйда яшовчи фуқаро У.А. адлия ходимларига мурожаат қилиб, яшаб турган уйи ичимлик суви билан таъминланмаганлигини, мурожаатини адлия бўлими назоратига олишини сўраб мурожаат қилди.
Мурожаат асосида адлия бўлими ходимлари мурожаатни кўриб чиқиб, "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ Қоровулбозор туман бўлими билан биргаликда ижобий ҳал этиб, мурожаатчининг хонадони ичимлик суви билан таъминлаш чоралари кўрилди.
Қоровулбозор туман адлия бўлими