Янгиликлар
07
Конституция - бахтимиз қомуси
Жойларда ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг маъно-мазмуни, моҳиятини кенг тарғиб қилиш билан бирга мамлакатда Конституция ва қонун устуворлиги борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 7 декабрь куни Бухоро муҳандислик-технология институти маданият саройида талаба-ёшлар учун "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафоев сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан муборакбод этди ҳамда юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.