Янгиликлар
“8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун”
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Қоракўл туманида фаолият юритиб келаётган Мадад ННТнинг ҳудудий бюро ходими билан адлия ходимлари томонидан ҳамкорликда Қоракўл туман Тиббиёт бирлашмасида “8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан тиббиёт ходимлари учун тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман адлия бўлими ходимлари иштирокчиларни Бош қомусимизнинг 28 йиллиги билан табриклаб, конституциямизнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида батафсил тушунтиришлар бериб, ўқувчилар ўртасида конституция бўйича ҳуқуқий саводхонликни ўрганиш мақсадида викторина савол-жавоблар ўтказилди.
Шунингдек тадбир давомида Мадад ННТнинг ҳудудий бўлими ходими Ў.Ҳайдаров томонидан "9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни" муносабати билан мамлакатда коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда коррупция иллатининг салбий оқибатлари юзасидан қисқача тўхталиб ўтилди.