Янгиликлар
Заковат интеллектуал уйини ўтказилди.
Жорий йилнинг 4 декабрь куни 99265-сон ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан ҳарбий қисм биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан фаол ва иқтидорли ҳарбий хизматчилар иштирокида Заковат интеллектуал уйини ўтказилди.
Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Миршод Пўлотов ҳакам сифатида иштирок этди ва ҳарбий хизматчиларнинг Конституция бўйича саводхонлигини савол-жавоблар орқали синовдан ўтказди.
Ўйин жуда қизғин бахс ва мунозараларга бой бўлди. Ғолиблар турли эсдалик совғалари билан тақдирландилар.