Янгиликлар
“Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилади.
Бухоро вилояти адлия бошқармасида “9 декабрь –Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан 2020 йил 9 декабрь куни соат 14:00 дан -16:00га қадар “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилади.
Тадбир бошқарманинг фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, улар фаолиятида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар хусусида кенг жамоатчиликка ахборот бериш мақсадида ташкил этилади.
Тадбирда журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакилларини таклиф этган ҳолда уларга мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳусусида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Коррупцияни фақат биргаликда енгиш мумкин!
Тадбир қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 13:45 бошланади.
Манзил: Бухоро ш., И.Мўминов кўчаси, 28-уй
Тел: (99865) 223-09-90