Янгиликлар
11
9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан БухДУда "Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг вазифамиз" мавзусида тадбир ташкил этилди.
9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан БухДУда "Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг вазифамиз" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси, сенатор А.Ҳусейнова, вилоят прокуратураси коррупцияга қарши кураш бўлими бошлиғи Л.Ахадов, Бухоро шаҳар "Хўжа Исмат" жомеъ масжиди имом хатиби С.Гадоев ва университет пелагог ходимлари ҳамда талаблар иштирок этди.
Тадбирда адлия бўлими бошлиғи А.Бафоев сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлиги алоҳида таъкидлаб, соҳадаги қонун ва қонун ости ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятига батафсил тушунтиришлар берди.