Янгиликлар
"Коррупция - тараққиётга таҳдид" мавзусида семинар ташкил этилди.
9 декабрь - Ҳалқаро Коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан жорий йилнинг 9 декабрь куни Қоракўл туман адлия бўлими ташаббуси билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда тумандаги барча МФЙ раислари ва ходимлари учун "Коррупция - тараққиётга таҳдид" мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда адлия бўлими бошлиғи Умид Турдиев коррупция жиноятининг вужудга келиш тарихи, коррупцияга қарши курашиш бўйича дунё тажрибаларидан келиб чиқиб, коррупция ҳолатларнинг вужудга келтирувчи шарт-шароитларга барҳам бериш борасида маъруза қилди.
Тадбир якунида иштирокчилар кун тартибидаги мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.