Янгиликлар
11
Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Бухоро шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси Шухрат Набиев сўзга чиқиб, мамлакатмизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат туфайли бугунги кунда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, маҳаллий ва хорижий корхоналарни кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ва тадбиркорлик субъектлари учун қонунчиликдаги имтиёзлар хусусида сўз юритди.
Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан тадбиркорлик соҳасини тартибга солиш соҳасидаги мавжуд масалалар, бюрократик тўсиқлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ва бу борада тадбиркорлар билан фикр алмашиш имконияти яратилди.