Янгиликлар
10
"Коррупция - тараққиётга таҳдид" мавзусида семинар ташкил этилди.
9 декабрь - Ҳалқаро Коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан жорий йилнинг 9 декабрь куни Пешку туман Фавқулодда вазиятлар бўлимида "Коррупция - тараққиётга таҳдид" мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Фавқулодда вазиятлар бўлими ишчи-ходимлари иштирок этди.
Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Ахтам Умаров ташкилот ходимларига Коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, мазкур қонун ҳужжатларини ҳар бир киши чуқур ўзлаштирилиши коррупцияга қарши курашнинг маърифатли йўли эканлиги, шунингдек ташкилот фаолияти очиқлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олишда ҳар бир фуқаро фаоллик кўрсатиши лозимлиги, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан бевосита мулоқот ўрнатилиши эса кўзлаган натижани беришидаги асосий мақсад эканлиги алоҳида таъкидланди.