Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ УЧУН СИРТҚИ ЎҚИШ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаснинг 2021 йил 8 январдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” ги 3-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида “5520100 - Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этилади.

Мазкур қарор асосида ташкил этилаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шакли доирасида:

-         ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади;

-         кадрлар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари ҳамда ўқув ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади;

-         Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари белгиланган тартибда талабаликка тавсия этилади;

Тавсиянома бериш ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига тавсияномалар бериш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

-         эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётганлиги;

-         маҳалла тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлганлиги;

-         фаолият юритаётган фуқаролар йиғини рейтинг кўрсаткичи бўйича “намунали” деб топилганлиги;

-         вилоят, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, бўлимлари томонидан ижобий тавсифланганлиги;

-         халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан иш фаолияти ижобий деб баҳоланганлиги;

-         интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори 2021 йил 8 январь кунидан эътибор кучга кирган.

Бухоро вилоят мусиқали драма театрининг юрисконсульти 

БЕҲЗОД РАҲМАНОВ 

Бухоро вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси 

МУРОД ҒУЛОМОВ