Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Бухорода ёшлар театри ташкил топди: илк саҳна асари порахўрлик ҳақида



Ҳамма замонларда ҳам порахўрлик, юлғичлик илдизини қирқиш жамият ва халқ фаровонлиги йўлидаги асосий масала бўлиб келган. Коррупция ҳар қандай мамлакат тараққиётини емиради, халқ ҳаётини издан чиқаради. Бу нарса ҳамиша адолат ва ҳақиқат тантанаси йўлида ғов бўлиб келган. Бугунги кунда ҳар бир давлат идораси коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлмоқда. Турли тарғибот тадбирлари ҳам мазкур иллатнинг илдизини йўқотишга қаратилгани билан аҳамиятли. Адлия ва Маданият вазирликлари ўзаро ҳамкорликда коррупциянинг аянчли оқибатларини халқимизга етказишнинг ўзига хос йўлини топишди. Тарғиботда инсонларнинг маданият ўчоғи бўлган театр воситасидан фойдаланишди. Яъни, коррупция оқибатлари кенг талқин қилинган пьеса намойишини ташкил этишди.
Таниқли драматург, “Адолат” миллий ҳуқуқий маркази “Инсон ва қонун” газетаси бош муҳаррири Қўчқор Норқобилнинг “Ҳар нарсанинг жавоби бор” драмасида коррупциянинг илдизлари чуқур таҳлил қилинади. Энг муҳими, томошабинга ҳаётий, жонли манзаралар орқали кўрсатилади.


Спектаклнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, таъсирли воқеалар рамзий ифодалар ва одамлар орасидаги мураккаб муносабатлар талқини орқали кенг очиб берилади. Жамиятда ҳаддан зиёд талон-тарож авж олиб, инсонлар қалбида меҳр-оқибат, ҳалолликни улуғлаш туйғулари сўниб бораётганлиги таъсирли воқеалар орқали талқин қилинади.
Мазкур спектакль Бухоро вилоятида ташкил қилинган Қоракўл ёшлар театрида намойиш этилган биринчи асар бўлди.


Аҳамиятли жиҳати шундаки, театрга маҳаллий аҳоли орасидан санъатга қизиқувчи маҳаллий ёшлар жалб қилинди. Улар санъат соҳасига оид олий даргоҳларда таълим олмаган бўлса-да, пьеса асосида ўз ролларини маҳорат билан ижро этишди.
Спектаклни Ўзбекистон Халқ артисти, Муқимий номидаги мусиқали драма театри бош директори Мирза Азизов саҳналаштирди.

Dilfuza Ergasheva