Янгиликлар
Вобкент туман адлия бўлими ходимлари тумандаги "Кулодина" МФЙда сайер кабул ўтказди.
Жорий йилнинг 24 февраль куни режа-графикка биноан Вобкент туман адлия бўлими ходимлари тумандаги "Кулодина" МФЙда сайер кабул ўтказди.
Қабул давомида адлия ходимлари томонидан ҳудуд аҳолисига “Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига кўргазмали тарғибот материаллари орқали тушунтиришлар берилди ҳамда 8 нафар фуқаронинг мурожаатига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 2 нафар фуқаронинг мурожаати тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.