Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Бухоро шаҳар 14-сон умумтаълим мактабида давра суҳбати ўтказилди.




Жорий йилнинг 24 февраль куни Бухоро шаҳар 14-сон умумтаълим мактабида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Бухоро шаҳар адлия бўлими ходимлари ҳамда таълим муассасасидаги педагог ходимлар иштирок этишди. Тадбир давомида адлия бўлими бошлиғи А.Бафоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда давлат раҳбарининг “Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун моҳиятини ва аҳамиятини батафсил тушунтириб, бу борада тадбир иштирокчилари ўзаро фикр-мулоҳазаларини билдирди.