Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Бухорода “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акцияси ўтказилди


Жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ва АНО “МАДАД” хорижий фуқароларни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда "Ҳуқуқий маслаҳатлар куни" акцияси ташкил этилди.

Акция, дастлаб Нотариал палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат кўрсатиш бошланган бўлса, куннинг иккинчи ярми Жондор туманидаги М.Таробий номидаги ватанпарварлик боғи ҳудудига қарашли бинода давом этди.

Учрашувда аҳолининг кўплаб муаммолари юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва ҳал бўлмай қолган мурожаатлар борасида биргаликда ечим изланди.

Ҳамкорлар иштирокида ўтказилган акция жараёнида аҳолига ваколат доирасида ва қонунчилик талаби юзасидан Нотариал палатаси бошқармаси бошлиғи Ҳусаинов Жўрақул Холмуротович, хорижий фуқароларни қўллаб-қувватлаш маркази АНТ “МАДАД” раҳбари Сайибов Азиз Баходирович, нотариуслар Яров Алишер Ахматжонович, Эргашев Жамшид Нарзуллоевич ва Ҳамроқулова Саида Мирзарахматовналар томонидан муаммоли масалалар, саволлар ва бошқа юридик мавзулар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Хусусан, фуқароларга чет эл фуқароларининг яшаш манзили (прописка) бўйича рўйхатдан ўтиш тартиби, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, меросни тақсимлаш ва расмийлаштириш, чет элда шартнома асосида ишлаш, ер сотиб олиш, уй-жой олди-сотдиси, нафақа ва ишга жойлашиш ва бошқа шу турдаги масалалар бўйича мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.