Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Аудиторлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади


    Аудиторлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида жорий йилнинг 25 февралида “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-677-сонли Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра аудитор сифатида малака сертификатига эга бўлган шахслар фаолият юритиши мумкин ва аудиторлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинди.

Шунингдек, қонунга биноан, Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланиб, Молия вазирлиги сайтида аудиторлик фаолиятига оид маълумотлар, аудиторлик фаолиятининг стандартлари жойлаштирилиши лозим. Банклар ва бошқа кредит ташкилотларида аудиторлик текшируви ўтказилишида Марказий банк масъул орган ҳисобланади.


Аудиторлар жамоат бирлашмалари уларнинг малака имтиҳонларини ўтказишда ва тест синовларини тузишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятига аралашишга ва аудиторлик ташкилотига, шунингдек унинг ходимларига қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди.

Аудитор ўзи ишлайдиган фақат битта ташкилот муассиси бўлиши мумкин.

Аудиторлик сертификати Молия вазирлиги томонидан берилади.

Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотли ва охирги
10 йилда 3 йил бухгалтерия ва аудит соҳасида ёки ОТМда шу соҳада ишлаган бўлиши керак.

Сертификат учун аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда малака имтиҳрҳони топшириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим тўланади.


Малака имтиҳони топширишига рухсат берилган талабгорлар малака имтиҳони ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 10 иш куни олдин ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган тақдирда, Молия вазирлиги қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

Аудиторларнинг малакасини ошириш бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро ташкилотда аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.

Аудитор аудиторнинг малака сертификатини олган йилдан кейинги йилдан эътиборан ҳар йили аудиторларнинг малака ошириш курсларидан ўтади.

Аудиторларнинг малакасини ошириш курслари Молия вазирлиги томонидан аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда тасдиқланадиган намунавий дастур бўйича ўтказилади.


Шунингдек Қонун билан аудиторлик ташкилотининг мақоми ҳам белгиланди.

Жумладан, аудиторлик ташкилоти ўзи ҳақидаги маъулмотлар реестрга киритилганидан фаолият юритиш ҳуқуқига эга.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматларни кўрсатади.

Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ва у билан боғлиқ молиявий ахборотининг аудиторлик текшируви текшириладиган молиявий ҳисоботнинг ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотнинг ишончлилигини ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлигини аниқлаш мақсадида аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилади.

Қонун расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.