Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Соғ танда – соғлом ақл!


 Спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бинобарин, Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган бўлиб, унга кўра 2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилган эди.

Адлия органларида ҳам оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, ҳар ҳафтанинг шанба куни адлия ходимлари ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Худди шундай спорт мусобақасининг навбатдагиси жорий йилнинг 27 февраль куни вилоят юридик техникуми спорт залида адлия ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича бўлиб ўтди. Мусобақа қизғин ва кескин беллашувларга бой тарзда бўлиб, ходимларнинг янги қирраларини очиб беришга ва уларнинг маҳоратларини намоён этишга хизмат қилди.

Дарҳақиқат, бу каби спорт мусобақаларининг ўтказилиши давлат хизматчиларининг ишчанлик қобилиятлари ва меҳнат унумдорлигини ошириш, энг муҳими эса, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда беқиёсдир!

Бекзод Нишонов,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи