Янгиликлар
Вобкент туман адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги "Латифсобунгар" МФЙ ҳудудида сайер қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 25 февраль куни Вобкент туман адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги "Латифсобунгар" МФЙ ҳудудида сайер қабул ўтказилди. Қабул давомида адлия ходимлари томонидан ҳудуд аҳолисига “Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Ёшлар ва аёллар дафтарига кирган ёшлар ва аёлларга ер ажратиш тартиби ва бошқа янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан кўргазмали тарғибот материаллари орқали тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, қабулда жами 9 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса 2 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича жойига чиқиб мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилиб, ҳал этиш учун тегишли тартибда назоратга олинди.