Янгиликлар
ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ НАЗАРИДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ
Ўлкамизга баҳор фасли кириб келиши билан жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал бошлаб юборилади.
Экилган турфа кўчатлар нафақат атроф-муҳитни зарарли газ ва чанглардан тозалайди, балки меваси билан дастурхонимизга ўзгача безак беради, ерга экилган ҳар қандай полиз ва сабзавот экинлари ҳам бундан мустасно эмас.
Жумладан, “Ойдин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Жўймўмин ” ва “Янгиобод” қишлоқларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ерларидан унумли фойдаланиши учун Туман Адлия бўлими бошлиғи Умид Шеров ва “Ойдин” МФЙ раиси Очилов Бобир билан биргаликда ҳар бир хонадонни ўрганиб тегишлича амалий ёрдам бериб келинмоқда.