Жорий йилнинг 30 март куни соат 10:00 да Бухоро шаҳридаги, "Ёшлар маркази" қошидаги "Фавворалар майдони"да аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган "Адлия сайли" шиори остидаги ҳуқуқий маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтади.
Сайлда адлия ходимлари, нотариуслар, адвокатлар, давлат хизматлари бошқармаси ва ФҲДЁ бўлими ходимлари ҳамда “Мадад” ННТ мутасаддилари ва бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари томонидан ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларни кўриш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилади.
Шунингдек, тадбирда мутасадди ташкилотлар томонидан бўш иш ўринлари ва имконияти чекланган шахслар томонидан яратилган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилади.
Сайл дастуридан хушовоз хонандалар ижросидаги концерт, бадиий чиқишлар, ҳуқуқбузарликнинг салбий оқибатларини намоён этувчи саҳналаштирилган театр томошалари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўрин олган.
Сайлда “Ҳуқуқингизни биласизми?” тезкор савол-жавоб шаклидаги викторина танлови ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Тадбирда иштирок этиш истаги бор барча юртдошларимизни "Адлия сайли"га таклиф этиб қоламиз!
Ниқоб тақишни унутманг!