Янгиликлар
Вобкентда сайёр қабул ва тарғибот тадбирлари ўтказилди
Жорий йилнинг 24 март куни тумандаги Ниёзхўжа ва Қатаған МФЙлар аҳоли ва тадбиркорлари ўртасида Вобкент туман адлия бўлими ҳамда тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан туман Халқ қабулхонаси, Давлат солиқ инспекцияси, ички ишлар, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари ва бошқа туман ташкилотлари билан биргаликда сайёр қабул ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Ушбу тадбирлар давомида йиғилганларга амалдаги долзарб бир қатор қонунчиликлар, жумладан 2021 йил 14 январдаги “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-667-сон, 22 январдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунлари, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, Солиқ кодекси, Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашга оид қонунчиликдаги янгиликлар, аҳолини, хусусан аёллар, ёшлар ва темир дафтарларига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш ҳамда уларнинг шароитларини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар, бюрократик тўсиқларни кескин камайтириш, инсон ҳуқуқларини сўзсиз таъминлаш борасидаги қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида кўргазмали тарзда маълумотлар берилди.
Тадбирлар давомида йиғилганларнинг 20 дан ортиқ саволларига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ўрганиш талаб қилинган мурожаатлар бўлим иш юритувига қабул қилинди.
Зоҳид Халимов,
Вобкент туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси