Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан ўқув семинари ташкил қилинди.


 

Жорий йилнинг 25 март куни Бухоро давлат университетининг жисмоний тарбия факультети биринчи курс талабалари учун Миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши ва Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан ўқув семинари ташкил қилинди.

   Тадбирда ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга "Хотин кизларга мослашувчан иш шароитларини яратиш" мавзусида маъруза қилиниб, маъруза давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган меҳнат қилиш ҳуқуқи, Меҳнат қонунчилигида хотин-қизларга белгиланган имтиёз ва кафолатлар, гендер тенглик ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари борасида батафсил тушунтиришлар берилди. 

   Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси, сенатор А.Хусейнова томонидан партия вилоят кенгаши номидан Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафаевга ҳуқуқий тарғибот соҳасида яқиндан ҳамкорлиги учун ташаккурнома топширилди.