Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Шофирконда “Маъмурий тартиб-таомиллар ва унинг амалиётда қўлланиши” мавзусида семинар ўтказилди



Шофиркон туманидаги Мусиқа ва санъат мактаби йиғилишлар залида жорий йилнинг 25 март куни “Маъмурий тартиб-таомиллар ва унинг амалиётда қўлланиши” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Шофиркон туман адлия бўлими ва туман маданият бўлими ҳамкорлигида ўтказилган семинарда туман давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари соҳага қизиқувчи бошқа фуқаролар иштирок этишди.

Мазкур семинарнинг асосий мақсади “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонунни ва уларни амалиётда қўллашда юзага келадиган муаммоларни муҳокама қилишдан иборат.

Семинар давомида 2018 йил 8 январда қабул қилинган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти, маъмурий тартиб-таомилларнинг асослари, принциплари, маъмурий тартибтаомилларнинг амалга оширилиши, маъмурий акт, маъмурий акт устидан судга шикоят қилиш, суд томонидан шикоятларни кўриш тартиби ва бошқа асосий ҳолатларга эътибор қаратилди.


Тадбирда туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Шохрух Саидов томонидан “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунни амалиётга тўғри тадбиқ этиш орқали маъмурий органлар томонидан маъмурий ҳужжатларни қабул қилиш жараёнини ягона тизимга солиниши ва енгиллаштирилиши сабабли давлат органларининг фуқаролар ва ташкилотлар билан бўлган муносабатларининг қонунийлиги ва шаффофлигини таъминлашга ҳизмат қилиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида тингловчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирилиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Шохрух Саидов,
Шофиркон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси