Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Аёллар муаммолари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 8 январдаги
2-сонли қарори билан тасдиқланган “Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда хал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб” нинг 20-бандига кўра адлия органлари зиммасига юкланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Қоракўл туман адлия бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида сайёр қабуллар графиги тасдиқланиб, қабуллар давомида маҳалла фуқаролар йиғини мутассадди шахсларига “Аёллар дафтари” билан ишлашни тартиб-таомиллари юзасидан тегишли тушунтиришлар ва фуқаролар билан уйма-уй юрган холда бевосита сухбатлашилиб, уларнинг кундалик хаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечимини топиш бўйича тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилмоқда.


Жумладан, жорий йилнинг 24-25 март кунлари туманнинг Маллаишайх, Хўжакон, Камолот, Оқ олтин, Мироб, Сайёд, Солур, Алика Хўжа, Дўрман ва Бандбоши маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот-тадбирлари ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий муаммолари юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилди.

Бўлим ҳодимлари томонидан бу борада тарғибот ишлари тизимли равишда бошқа маҳаллаларда ҳам олиб борилиши режалаштирилган.

Воҳид Ҳазратқулов,
Қоракўл туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси