Янгиликлар
Ромитанда сайёр қабул ўтказилди
Бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳалқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиши, халқ ичига кириши, унинг дарди ва ташвиши билан яшаши энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Шунга кўра жорий йилнинг 31 март куни вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Ромитан туманида аҳоли билан учрашиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, адолат мезонини қарор топтириш мақсадида тумандаги "Оромитан" оромгоҳи биносида сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, ички ишлар бўлими, туман адлия бўлими ва бошқа мутасадди ташкилот, идора масъул ходимлари ҳамда "Муғонча" ва "Қалайчорбоғ" маҳаллаларидан жами 40 га яқин ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Қабулда иштирок этган тадбиркорлар ва фуқаролар ўзларининг ечимини тополмаётган уй-жой, кредит, ер каби масалалар бўйича мурожаат қилишиб, масъуллар томонидан жойида ҳал қилиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар олишди. Ўрганилиши вақт талаб этиладиган 10 дан ортиқ мурожаатлар эса тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
Шунингдек, тадбир давомида адлия ходимлари томонидан мамлкатимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, хусусан, юртбошимизнинг 2021 йил
23 мартдаги "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6191-сон Фармони мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтириш берилди.
МУХЛИС МУЗАФФАРОВ,
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари
бўлими етакчи маслаҳатчиси