Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Айрим пенсионерларнинг ойлик пенсияси 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади


Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий–ижтимоий ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 25 мартдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ-6195-сон Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, мазкур агентлик кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари Президент билан келишилган ҳолда Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Шунингдек, Фармон билан қуйидагилар Агентлик тизимига ўтказилди:

- “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари;

- Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази;

- ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари;

- уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар;

- Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

- Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази;

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

- Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

Бундан ташқари, Фармонга кўра, 35 та муассасада 428 миллиард сўмлик қурилиш-реконструкция ишларини олиб бориш ва уларни 40 миллиард сўмлик жиҳозлар ва техника билан таъминлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этишни назарда тутувчи Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди ва 2021 йил 1 апрелдан:

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг:

- раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;

- ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;

- бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;

- Агентлик марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;

- “Саховат” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади.

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида замонавий физиотерапия бўлими ташкил этилади.

Шунингдек, 2021–2024 йилларда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларида ишловчи ижтимоий ходимларнинг олий маълумот олиши учун республика ОТМларида мақсадли квоталар ажратилади.

2021 йил май ойидан “Саховат” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бир марта санаторийларда бепул соғломлаштириш ташкил этилади.

2021 йил 1 апрелдан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида 1 нафардан кутубхоначи штат бирлиги жорий этилади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими