Янгиликлар
Фуқаронинг судма-суд сарсон бўлишига чек қўйилди
Адлия органлари Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари билан ҳамкорликда тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам бериш, уларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганиш орқали уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш каби масалалар бўйича доимий равишда самарали фаолият кўрсатиб келмоқдалар.
Жумладан, фуқаро Ў.Бозоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ромитан туман Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида аукцион савдоларидан ер участкаси ютиб олганлигини бироқ, ушбу ер участкаси берилмаганлиги натижасида икки йил давомида судма-суд овора бўлиб юрганлигини маълум қилиб, унинг муаммосини ҳал қилиб беришни сўраб мурожаат қилди.
Мурожаатни кўриб чиқиш учун туман адлия бўлимига юборилиб, адлия ходимлари томонидан аниқланишича, мурожаатчи 2018 йилда туман ҳокимининг тегишли қарорларига асосан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида 0,03 га ва 0,03 га ер участкалари бўйича ўтказилган электрон-онлайн аукционга қатнашиб ушбу ер участкалари ғолиби бўлганлиги ва туман ҳокимининг қарорларига мувофиқ фуқарога ушбу ер участкаларига “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биноларини қуриш учун доимий фойдаланиш учун ажратиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида”ги 493-сон қарорига мувофиқ, бўш ер участкаларининг рўйхати кейинчалик уларни тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериш учун ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан тузилади. Электрон аукционга қўйиладиган бўш ер участкаларининг рўйхати туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши ҳамда қарорга биноан, туман (шаҳар) ҳоими бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиниши кўрсатилган.
Шунингдек, мурожаатни ўрганиш жараёнида, Бухоро вилоят Ермулккадастр давлат корхонаси Ромитан туман филиали томонидан бўш ер участкаларининг рўйхати кейинчалик уларни тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериш учун тўлиқ ўрганилмасдан тузилиши ушбу бўш ер участкаларининг рўйхати туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланганлиги, бироқ, Бухоро вилоят Ермулккадастр давлат корхонаси Ромитан туман филиали томонидан пухта таҳлил қилиш натижалари бўйича фойдаланилмаётган ерлар аниқланмасдан, уларнинг бўш ер участкалари рўйхатига киритилиши натижасида бўш ер участкаларининг рўйхатини тузиб, ушбу ер участкаларини танлаш материалларини тайёрлаганлиги, натижада туман ҳокимининг тақдимномасига кўра, ваколатли органлар ер участкасини танлаш материалларини «YERELEKTRON» ААТ орқали фақат электрон шаклда келишиб ушбу ер участкаси бўйича хулосалар берилганлиги, Ермулккадастр давлат корхонаси туман филиали ҳамда туман ҳокимлиги томонидан пухта таҳлил қилиш натижалари бўйича фойдаланилмаётган ер участкалар аниқланмаганлиги натижасида “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида 0,03 га ва 0,03 га ер участкалари бўйича берилган ер участкалари халк депутатлари “Лаглака” қишлоқ совети ижроя комитетининг 1989 йил 20 майдаги қарор билан 0,12 ер учасчткаси фуқаро Н.Тўхтаевга ажратилганлиги аниқланган.
Шунга кўра, фуқаро Р.Тўхтаевнинг аризаси туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб туман хокимининг тегишли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилиб, мурожаат Ў.Бозоровга моддий ва маънавий зарар етказилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 15-моддасига мувофиқ, Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарарни тўлаши, 990-моддасига биноан Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозимлиги ҳамда ушбу кодекснинг 1021-моддасига кўра Маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисда”ги қонуннинг 38-модасига мувофиқ Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари ёки улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарларнинг ўрни давлат томонидан ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан суднинг қарори асосида қопланиши керак. Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари айби билан етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш суд қарори билан мазкур мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши мумкинлиги ёки “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг 59-моддасига мувофиқ, манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониш сабабли келиб чиққан ёки муқаррар бўлган мулкий зарарнинг ўрни қопланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан Ромитан туман адлия бўлими томонидан фуқаро манффатини кўзлаб, қилинган харажатлар ва маънавий зарар ундириш юзасидан ФИБ Ромитан туманлараро судига даъво ариза киритилиб, суднинг тегишли ҳал қилув қарорига асосан жавобларлар Ромитан туман ҳокимлиги ва Бухоро вилояти Ермулккадастр ДК Ромитан туман филиалидан солидар тартибда 7 050 000 сўм моддий зарар ва 1 000 000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
ЖАМОЛ РАЖАБОВ,
Ромитан туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси