Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман шаҳар (адлия) бўлимлари томонидан 2021 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т


Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат ва адвокатура органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2021 йил 1-чораги давомида 898 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 734 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 371 та мурожаат ёки 51 фоизи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 340 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 75 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.

 

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га (1008) келиб тушган ва Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жами 15 та мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 12 таси ёки 33 фоизи қаноатлантирилиб, 8 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

 

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва юридик хизматлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар муносабатларига оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 283 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 62 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 16 та) ва 747 та огоҳнома киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 123 тани ташкил қилган. 48 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 63 та тақдимнома ва 14 та маъмурий таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

 

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2021 йил 1-чораги давомида фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 2 млрд. 379 млн.
686 минг 186 сўмлик 65 та даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 1 млрд. 054 млн. 830 минг 018 сўмлик 23 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 2 млрд. 972 млн. 816 минг 532 сўмлик 49 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

 

V. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича.

Ҳисобот даврида бўлим томонидан жами 3 та идоралар фаолияти ўрганилди. 15 та идоралар фаолияти таҳлил қилинди. 3 та идораларнинг статистик ҳужжатлари, шунингдек, 39 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шундан, 6 тасини қонун ҳужжатлари, 12 тасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, 16 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлар ташкил этди.

Ҳисобот даврида 39 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 7 маротаба вазирликка таҳлилий маълумотлар киритилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида 5 марта умумлаштирилган маълумотлар киритилди.

Шунингдек, жорий йилда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 1 марта сўровномалар ўтказилиб, унда 210 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланди. Сўровномалар якуни бўйича тегишли тартибда вазирликка ахборот берилди.

Бундан ташқари, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 8 та таклифлар тайёрланиб, тегишли тартибда вазирликка юборилди.

 

VI. Бошқарманинг нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар реестрида 31.03.2021 йил ҳолатида жами 602 та нодавлат нотижорат ташкилоти руйхатга олинган бўлиб, шундан 369 таси давлат рўйхатидаги ва 233 таси ҳисоб рўхатидаги ташкилотлар ташкил этади. 117 та диний ташкилотлар рўйхатдан ўтказилган бўлиб, мазкур ташкилотларнинг 107 таси исломий ва 10 таси ноисломий диний ташкилотлар ҳисобланади.

Шунингдек, реестрда 47 та ассоциация, 55 та федерация, 16 та қўмита, 70 та жамғарма, 76 та жамият, 73 та марказ, 37 та касаба уюшмаси, 70 та партия ташкилоти, 42 та уюшма, 2 та ҳаракат, 13 та клуб ва 101 та турдаги ташкилот мавжуд.

2020 йил I чораги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 38 та аризалар келиб тушган. Келиб тушган ва қолдиқдаги 3 та аризалардан 19 таси қаноатлантирилди, 19 таси рад қилинди, 3 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 2 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 4 та қайта давлат рўйхатига, 13 та қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

 

VII. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2021 йил 1-чораги мобайнида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 15 та (бошқармага 1 та, туман (шаҳар) адлия бўлимларига 14 та) қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилиб, 14 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилганлиги сабабли розилик имзоси қўйилди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 25 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари расмий нашрларда эълон қилинди.

Бухоро вилояти бўйича давлат органлари ва ташкилотларида жами 219 та юридик хизмат штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан 25 та штат бирлиги вакант ҳисобланади. Вакант юридик хизмат штат бирликларининг
1 таси ҳокимликлар, 18 таси давлат бошқарув органлари ва 6 таси бошқа ташкилотларнинг ҳисобига тўғри келади.

Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида 2021 йилнинг 3 ойи давомида жами 4 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 14 мартдаги “Юридик хизмат фаолиятига доир айрим ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 73-ум-сон буйруғига асосан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш комиссияларининг таркиби тасдиқланган бўлиб, жорий йилнинг 1-чораги давомида 20 нафар юридик хизмат ходими суҳбатдан ўтказилди ва 5 нафари суҳбатдан ўтмаган деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларининг маълумотлар базаси танқидий қайта кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди.

Шунингдек, 5 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилди, шундан 4 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтган деб топилиб гувоҳномалар берилди, 1 нафари эса аттестациядан ўтмаган деб топилди.

 

VIII. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2021 йил 1-чораги давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 12 та таклиф киритилган.

2021 йил 1-чораги давомида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 5 898 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 2 370 тасини оммавий ахборот воситалари орқали (шундан 65 та телевидение, 242 та радио, 59 та газета ва журналларда ҳамда 1 671 та веб саҳифа ҳамда бошқа ижтимоий тармоқлардада), 3 221 тасини оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирларни ташкил этди.

Ташкилий-назорат ва таҳлил

ишлари бўлими