Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда қулай шароитлар яратилиб, бюрократик тўсиқлар қисқартирилади


Барчамизга маълумки сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими ислох қилиниб, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш бу борада бюрократик тўсиқларни бартараф этиш юзасидан изчил чора -тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу каби ишларнинг яққол далили сифатида айрим турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган бир қатор маълумотномаларни талаб қилиб олиш ҳолатлари бекор қилинди.

Шу ўринда айтиш керакки, айрим салбий ҳолатлар ҳам ҳалигача давом этиб келмоқда. Жумладан: Давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда электрон шаклда олса ҳам бўладиган маълумотларни қоғоз шаклида олиш, ишга боғлиқ бўлмаган ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш каби бюрократик тўсиқлар давом этмоқда. Бу эса ўз навбатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини овора қилибгина қолмасдан балки ушбу субъектларнинг давлат органлари ва ташкилотларига ишончини йўқолишига хизмат қилмоқда.

        Бу каби салбий оқибатларни олдини олиш режалаштирилган бўлиб, мамлакатимизда 2021 йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб номланиши, ушбу йилда амалга ошириладиган давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик ва эскирган замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонли фармони қабул қилинди.Ушбу фармонга мувофиқ 2021 йил 1-июндан бошлаб қуйидагича ўзгаришлар амалга оширилади: фуқаролар қаерда рўйхатдан ўтганлигидан фуқаролик ҳолати далолатномалрини қайд этиш, никох қураётган шаҳсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш экстерриториал яъни рўйхатдан ўтган жойидан бошқа жойларда ҳам олса бўлиши, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви”  ахборот тизими орқали олиниши, тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакилига ҳам нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилиши, хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхона ходимини аккредитация қилишда унда одамнинг иммунитет танқислиги вируси касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти бекор қилиниши, давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, шунингдек, давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммаси соддалаштирилган тартибда Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир иш куни ичида қайтарилиши, давлат хизматини кўрсатиш натижасида бериладиган ҳужжатлар QR-код қўйиш орқали берилганда уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилиниши, бунда, ушбу ҳужжатлар электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали чекланмаган миқдорда бепул олиниши каби қўшимча чора-тадбирлар белгиланади.

Шу билан бир қаторда,  2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик  субъектларидан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:

- Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

- Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

- судланганлик;

- манзил-маълумот ахбороти;

- фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

- турар жойнинг майдони;

- солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

- солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;

- пенсия ва нафақа миқдори;

- пенсия ва нафақ олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

- никох қайд этилганлиги, никохда турмаслиги ёки никохдан ажралганлиги;

- қуйидаги ҳужжатларни:

- шахсни тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси;

- шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

- тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

- меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхаларини;

- иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини;

- кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур бандда назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Юқоридаги ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.

Шунингдек, 2021 йил 1-июндан бошлаб пенцияларни таъйинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.

        Уч йилдан ортиқ давр учун таъйинланган ёки қайта ҳисобланган пенция ва нафақаларни текшириш ва улар бўйича ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади. Ишловчилар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенция таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади. Пенция ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича таъйинланади ва тўланди. Пенция ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги пенция жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмасдан, тижорат банкларида пластик карталарини очиш жараёнида ёки мобил иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади. Фуқароларнинг пенцияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлиги тегишли идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали тўловларни нақд пулсиз шаклда олувчилар томонидан ҳар олти ойда пенция жамғармасининг бўлимига келиш ёки жойига чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда юртимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда қулай шароитлар яратиш ҳамда бу борада  бюрократик тўсиқларни қисқартириш, фуқаролар, ва тадбиркорларимизнинг давлат органлари ва ташкилотларига ишончини оширибгина қолмасдан, фуқоролик жиҳатдан демократик давлат қурилишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.  

Дониёр Бўриев, Қоракўл туман

 адлия бўлими бош маслаҳатчиси