Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сайловнинг юқори савияда ўтиши тайёргарлик жараёнига ҳам боғлиқ


Бухоро давлат университетида бошланган сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича ҳудудий семинар-тренингда марказий сайлов комиссияси аъзолари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятдаги олий таълим муассалари ректорлари, ҳудудий тренерлар қатнашди.

Таъкидланганидек, жорий йилда бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўриш ва уни умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида ўтказиш учун сайлов комиссиялари аъзоларининг миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартлари бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширишга янгича ёндашилади.

Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 27 апрелдаги қарори билан тасдиқланган ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган “Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси” сайлов жараёни иштирокчиларининг сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўникма ва малакасини, сайлов жараёнлари соҳасидаги ҳуқуқий билимини мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Мазкур ҳужжат асосида ўтказилаётган ўқувлар сайлов жараёнидаги масъул ташкилотчиларга мамлакатимизда Президент сайловини ўтказиш, уни сайлов қонунчилиги ва жаҳон стандартлари асосида ташкил этиш борасида зурур билим ва кўникмаларни ўзлаштириш имконини беради.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига жиддий тайёргарлик кўриш ва ўтказишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган методик тавсиялар талабларига қатъий риоя этиш юзасидан маърузалар қилинди.  

Ушбу сиёсий жараёнлар оддий ҳол эмаслиги, бунинг замирида мустақил Ватанимизнинг тақдири, унинг порлоқ келажаги турганлигини ҳис этиш, ҳар биримизнинг эртанги кунимизга нечоғлик масъул эканлигимизни, участка сайлов комиссиялари ўз фаолиятини очиқ ва ошкора амалга ошириш учун мамлакатимизда етарли ҳуқуқий база яратилганлиги ҳамда ушбу масалалар Марказий сайлов комиссияси қарорлари билан тартибга солинганлиги хусусида сўз борди.

Семинарда Судьялар Олий мактаби директори Ҳожимурод Исоқов иштирок этди. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқди.