Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

"Ёшлар ва қонун" танловининг туман босқичи.


Ёшлар ишлари агентлиги Қоракўл туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи Қоракўл туман Кенгаши билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19 май куни тумандаги 15-умумтаълим мактабининг фаоллар залида "Ёшлар ва қонун" танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танловда саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган 3 та умумтаълим мактаб жамоалари қатнашишди. Жамоалар 4 та шарт бўйича беллашишди.

Қизғин ва муросасиз кечган бахс мунозаларда саволларга аъло даражада жавоб берган 14-умумаълим мактаби жамоаси I-ўринни, 15-умумтаълим мактаби жамоаси II-ўринни, 46-умумтаълим мактаби III-ўринларни қўлга киритишди.


Ғолиб бўлган жамоалар Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси томонидан бадиий ва қизиқарли бўлган китоблар ҳамда диплом билан тақдирландилар.