Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан Бухоро туманида ўқув-семинари ташкил этилди.
Тумандаги барча давлат ташкилотларининг мазкур масалага алоқадор бўлган мутахассислари иштирокида ўтказилган семинарда электрон тизимдан фойдаланиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
"E-qaror" электрон тизимини Республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали фуқароларнинг маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, қарорлар қабул қилинишида шаффофликни таъминлаш орқали адолатни қарор топтириш, муайян масалалардаги қарорларни қабул қилишда коррупцияга йўл қўйилишини олдини олади.
Семинар якунида Бухоро туман ҳокимининг "E- QAROR" тизимида биринчи қарори имзоланди.