Янгиликлар
Вобкент туманида “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” шиори остида семинар-тренинглар ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 13 апрель куни ўтказилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишининг 18-сон баёни ҳамда ушбу баён асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги 2021 йил 1 май куни имзоланган Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири - менинг тақдиримда” мавзусида ташкил этиладиган семинар-тренинглар ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарор ижроси таъминлаш мақсадида Вобкент туман адлия бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Вобкент туман Кенгаши, Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати, туман Халқ таълими бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Вобкент туман бўлими ва туман ИИБ билан ҳамкорликда ёшлар ойлиги муносабати билан 2021 йил 4 июнь куни Вобкент туманининг секторлар кесими ҳудудида ўқувчи ёшлар учун “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” шиори остида семинар-тренинг ташкил этилди.
Ҳалқимиз маънавиятини янада юксалтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлашнинг ўзиёқ кишига ўзгача завқ бағишлайди. Хусусан, ёш авлод тарбиясига қаратилган интилишлар ва буларнинг натижалари тўғрисида ҳам шуни айтиш мумкин. Бугунги кунда таълим муассасаларимизда маънавий-ахлоқий ва маърифий ишлар бой миллий маданий-тарихий анъаналаримиз, халқимизнинг ранг-баранг урф-одатлари, умумбашарий қадриятларга асосланган ҳолда олиб борилмоқдаки, бу фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай камолга етишларида муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур тренингда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимиз қонунчилигида бўлаётган ўзгаришлар, сайлов қонунчилиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда меҳнат қонунчилигига қаратилган маърузалари билан қатнашдилар.
Ушбу ташкил этилган семинар-тренинг талаба ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини бойитиш билан бирга уларнинг қалбида ватанпарварлик, конунларга ҳурмат ҳиссини уйғотишга хизмат қилади. Шунингдек семинар-тренинг сўнгида ўқувчи ёшларга конститутция қонунлари асосида ёзилган буклетлар тарқатилди.
Барчамизга сир эмаски бугунги кунда дунё сиёсий майдонида бизнинг мафкурамизга ёт бўлган турли оқим ва ҳаракатлар авж олиб бормоқда. Шундай экан шу заминда, шу тупроқда яшаётган ҳар бир инсон огоҳ бўлмоғи миллий мафкурамизга таянган ҳолда “Ватаним тақдири - менинг тақдиримда” деган шиорни ўз қалби ва юрагига мухрламоғи шарт ва зарурдир.
Жамшид Қандов,
Вобкент туман адлия бўлими бошлиғи