Янгиликлар
04
ҒИЖДУВОНЛИК ЁШЛАР УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Жорий йилнинг 4 июнь куни Ғиждувон туманида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинглар ўтказиш тўғрисида қўшма қарор ижроси юзасидан семинар-тренинглар ўтказилди.
Туман адлия бўлими томонидан ташкил этилган мазкур семинарларда таълим муассаларининг 120дан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
Семинар давомида конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари, Президентлик сайловида уларнинг иштироки, ҳуқуқбузарлик содир этишнинг салбий оқибатлари, шахсий бизнес юритиш асослари каби масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.