Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари — олий қадрият!


Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган янги босқичдаги туб ислоҳотлар кўзланган мақсад энг аввало, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқаришдан иборатдир. Бу борада хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, хусусан гендер тенглик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда

Жумладан, Ўзбекистон қонунчилигида гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларига доир семинар-тренинг тегишли режа асосида 3-4 июнь кунлари Бухоро вилоятида ҳам ташкил этилди. Унда вилоят идора ва ташкилотлардан 30 дан ортиқ хотин-қизлар фаол иштирок этишди.

USAIDнинг «Ҳуқуқий ислоҳотлар» дастурининг гендер тенглиги бўйича мутахассиси, ҳуқуқшунос-юрист Малика Инакова ҳамда USAIDнинг «Ҳуқуқий ислоҳотлар» дастури мураббийси, «Инсон ҳуқуқлари» миллий маркази ходими Дилбар Султановналар раҳбарлигида ўтказилган семинарда «Вазирлик, идора ва ташкилотларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича масъуллар салоҳиятини ошириш» мавзусида сўз юритилди.

Шунингдек, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари» ҳамда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги» қонунлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бунда аёллар учун муносиб иш ва турмуш яратиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, мамлакат ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш, давлат бошқарувида аёллардан раҳбар кадрлар сафини кенгайтириш, уларни жамиятнинг фаол қатламига айлантириш, баробарида, хотин-қизларнинг ҳам эркаклар билан тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлишларини таъминлашга доир масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳам тартибга солиш, хусусан, тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш, жамиятда аёлларга нисбатан тазйиқ ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтириш кафолатлари борасида сўз борди.

Қизғин савол-жавоб тарзидаги тренинг муҳокамаларга бой бўлиб, бунда гендер тенглик масалалари юзасидан иштирокчи аёллар томонидан гуруҳларга бўлиниб, турли ўйин ва баҳс-мунозаралар ўтказилди.