Янгиликлар
Ўз вақтида тўланмаган тўловлар тўланиши таъминланди
Бухоро вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан вилоятдаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга имтиёзлар бериш назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича тегишли ташкилотлар томонидан 2019-2020 йиллар давомида амалга оширилган ишлар аҳволи таҳлил қилинди.
Таҳли натижаларига кўра Бухоро шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига асосан, айни пайтда Бухоро Давлат универститети талабаси бўлмиш В.А. 32-сон Меҳрибонлик уйига жойлаштирилганлиги, онаси муқаддам вафот этганлиги, отаси эса ФИБ Бухоро туманлараро судиниг ҳал қилув қарорига асосан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, шунингдек, меҳрибонлик уйига жойлаштириш тўғрисидаги шаҳар ҳокимининг қарори билан В.А.ни тўғридан-тўғри давлат таъминотига ўтказиш мумкинлиги, бироқ барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлишига қарамасдан, В.А. университет томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминланмасдан келинганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2-бандида давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига қабул қилинган, ушбу муассасаларни тамомлаб академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар, шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишга қабул қилинган кундан бошлаб ўқишни тамомлагунга қадар тўлиқ давлат таъминотида бўлиши, 4-бандида тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар, шунингдек, транспортда юриш карточкаларидан иборат бўлиши, 7-бандида таълим муассасаларида таълим олаётган вақтида тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ушбу муассасаларни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ўқишга киргандан сўнг ҳам тўлиқ давлат таъминотида бўлиши, олий таълим муассасаларида ўқиётган ушбу тоифадаги талабалар ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминланиши кўрсатилган.
Шунингдек, ушбу низомнинг 14 бандига мувофиқ, ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш карточкалари ҳамда битирув нафақаси бериш масаласини ҳал қилиш учун гуруҳ раҳбари томонидан ишчи гуруҳга ўқувчи (талаба)нинг мурожаатидан сўнг уч иш кунида қуйидаги ҳужжатлар:
а) ўқувчи (талаба)нинг аризаси;
б) туман (шаҳар) ҳокимининг ўқувчи (талаба)ни давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш ёки тўлиқ давлат таъминотига олиш ҳақидаги қарори нусхаси;
в) ўқувчи (талаба)нинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси;
г) ўқувчи (талаба)нинг етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар:
- ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёки суднинг ота-онани вафот этган деб топганлиги тўғрисидаги қарори нусхаси;
- ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилиши белгилаб ўтилган.
Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан Бухоро Давлат универститетига қайд этилган қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда келгусида уларга йўл қўймаслик юзасидан тақдимнома киритилди.
Киритилган таъсир чораси натижасида Бухоро Давлат универститети талабаси В.А.га талабалар сафига қабул қилинган кундан бошлаб, ҳозирги кунга қадар берилиши керак бўлган пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, поябзал ва бошқа буюмлар шунингдек, транспортда юриш карточкалари пул маблағлари кўчириб берилди.
Анвар РАҲМАНОВ,
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш
амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси